ИЧ ТЕРЛАМАДАН САҚЛАНИНГ
Ич терлама юқумли касаллик бўлиб, унинг қўзғатувчиси таёқчасимон микроблардир. Бу хасталик зараланган озиқ-овқат маҳсулотлари, пашшалар, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаслик натижасида соғлом одамга юқади. Касаллик дармонсизлик, иштаҳасизлик, уйқусизлик, бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши ва бошқа аломатлар билан намоён бўлади.
Бу хасталикка чалинмаслик учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш зарур:
-қайнатилмаган сувни ичмаслик;
-мева-сабзавотларни тоза сувда ювиб истеъмол қилиш;
-яшаш жойларида ариқ ва ҳовузларнинг ифлосланишига йўл қўймаслик, шунингдек, молхона ва заруратхоналарни очиқ сув ҳавзаларидан узоқроқда қуриш, маиший чиқиндилар учун ўралар бўлишини таъминлаш;
-ифлосланган очиқ сув ҳавзаларида чўмилмаслик;
-мева-сабзавотларни тоза сувда ювиб истеъмол қилиш;
-озиқ-овқат маҳсулотларини санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда сақлаш.
Шуни ёдда тутингки, ич терлама касаллигига чалинган беморга беэътибор бўлмаслик керак. Уни дарров шифохонага ётқизиш чораларини кўриш зарур. Зеро, оила аъзоларимиз соғлигини асраш ўз қўлимиздадир.
Рустамбек НИШОНОВ,
Ёркатай ҚВП мудири.

