ЮКСАК МАРРАЛАРНИ КЎЗЛАБ…

Мирзо Улуғбек ММТП ҳудудидаги «Эгамберди полвон Нурматов» фермер хўжалиги азаматлари 25,5 гектар майдондан 95 тонна ҳосил тайёрлаб, юзлари ёруғ бўлди. Ҳосилнинг барчаси юқори навга топширилди. Эришилган бу муваффақиятда 111-отряд раҳбари, иш юритувчи Бобурбек Эгамбердиев, механизатар Маҳаммаджон Қўчқоров, сувчи Ёқубжон Тожибоев, пудратчи Ҳуснида Деҳқонова, Роҳатхон Султонова, Қумтепа МФЙдан чиққан ҳашарчиларнинг ҳиссаси катта.

Фермер хўжалигида ҳосил тўйи бўлди. Унда туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, фермер Анваржон Эгамбердиев сўзга чиқиб, самимий тилаклар билдиришди ҳамда энг илғор ишчи ва пудратчи, теримчиларга 20 миллион сўмдан ортиқ маиший техникадан иборат уй-рўзғор буюмларини топширишди. Куй-қўшиқлар рақсларга уланиб, барча завқу шавққа тўлди.