МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА
Вилоят ҳокимининг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Акбарали Асқаров ҳамда вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Абдулбоқи Маматовлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли қарорига асосан 3 млрд. 267 млн. сўм маблағ эвазига туманимиздаги Жийдакапа маданият марказида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишдилар.
Қайта таъмирланаётган маданият маркази энг замонавий маданият марказига айлантирилиб, шу ҳудуддаги мактаб ўқувчилари, аҳоли ва ёшларга маданий хизмат кўрсатилишига ҳамда уларнинг маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини янада оширишга ҳисса қўшади.

