БИЛИМЛАРИ БОЙИТИЛДИ
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ер юзида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган энг нуфузли халқаро тузилмадир.
БМТ таркибида 6 та бош орган мавжуд бўлиб, бештаси – Бош Ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаш, Васийлик Кенгаши ва Котибият Нью-Йоркдаги марказий қароргоҳда, Халқаро суд эса Нидерландиянинг Гаага шаҳрида фаолият юритади.
Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга аъзо бўлган. Шу кундан эътиборан БМТ бош қароргоҳи пештоқида давлатимиз байроғи ҳилпирай бошлади. 1993 йил 24 октябрда Тошкентда БМТнинг ваколатхонаси очилди. БМТда ҳам Ўзбекистон Республикасининг доимий ваколатхонаси иш бошлади.
Мактабимизнинг ҳуқуқ фани ўқитувчиси Нодира Ҳожимирзаева томонидан ушбу сана муносабати билан 6-«А» синфда ўтказилган тадбирда кўплаб қизиқарли маълумотлар берилди. Тадбир давомида ўқувчилар билимларини бойитишди.
Феруза АБДУРАҲИМОВА, 39-мактаб ўқитувчиси.

