ҚАБОҲАТ КЎЧАСИ
Учқўрғонлик Ю.И. пул топишда ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш йўлидан боришга бел боғлади. Бу йўл уни жиноятнинг берк кўчасига олиб киришини билса-да, аҳдидан қайтмади.
Тунги соат 01.00-02.00 лар атрофида у О.А.га тегишли дорихона эшигини бузиб киради. У ердан ғайриқонуний равишда 6994400 сўмлик мулкни яширин тарзда олиб чиқади.
Тез орада жиноят фош этилиб, мол-мулк ўз эгасига қайтарилди. Ю.И. эса энди қилмиши учун қонун олдида жавоб беради.
С. ЗУЛПАРОВ, Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, лейтенант.

