БУГУНГИ КУН ИМКОНИЯТИ

Бугунги кунда пандемия даврида давлатимиз томонидан ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда таълим сифатини янада ошириш ўқитувчи ва мураббийлар олдига катта масъулият юклайди.

Мамлакатимизда ўқитувчининг қадрини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда ўқитувчи меҳнатини қадрлаш, таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш учун ўқитувчи ва мураббийларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик, ортиқча ҳужжатлар ва қоғозбозликка чек қўйиш, таълимда коррупцияга йўл қўймаслик бўйича чиқарилаётган қонунлар устоз-муаллимларнинг кўнглини кўтарди. Шундай экан, бундан буён ўқитувчи таълим беришда асосий эътиборни дарснинг сифат ва самарадорлигига қаратиши, ўқитувчида фан бўйича билим, кўникма, малака компетенцияларни шакллантириб, ривожлантиришда бор маҳоратини ишга солиши керак бўлади.

Таълим тизими ҳолати мамлакат келажагини белгилайди, десак муболаға бўлмайди. Биз, ўқитувчилар бугунги яратилган имкониятларга ўзимизнинг фаолиятимиз билан жавоб берамиз. Таълим соҳасидаги фидойи инсонлар юрт ташвиши билан яшайдиган чексиз ғамхўрликлар кўрсатаётган давлатимиз раҳбарига муносиб мутахассис бўлишга ҳаракат қилишади.

Нилуфар ДЖАЛИЛОВА, 9-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.