МУҚАДДАС ХОНАДОННИ БУЛҒАБ…
Учқўрғонлик П.М. ёши бир жойга етган қария бўла туриб, қўл урган иши ҳеч бир таърифга сиғмайди. У ўзи яшаб келган хонадонида фоҳишахона ташкил қилди. Унинг кирдикорлари тез орада фош бўлиб, маҳалла-кўйда уятга қолди. Энди у қонун олдида жавоб беради.
Аслида ҳар биримизнинг хонадонимиз ватан ичра кичик Ватан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу даргоҳ муқаддас маскандир. Унинг покизалигини сақлаш билан ёш авлодга ҳам ўрнак, намуна бўлмоғимиз зарур. Юқоридаги каби ҳолатлар эса жамиятимизга мутлақо бегона, ахлоқ-одобимизга ёт унсур эканини идрок қилайлик, азизлар.
Раҳматилла АБДУРАҲМОНОВ,
Учқўрғон туман ТБ суриштирувчиси, катта лейтенант,
Орифжон СОТИБОЛДИЕВ, Косонсой туман ТБ суриштирувчиси, катта лейтенант.

