Тил ўрганамиз

Бунақаси кетмайди,

Ўқиш керак аслида.

Кеч бўлмасдан интилинг,

Йилнинг тўртта фаслида.

Тиллар бобида бизлар

Жуда боймиз, сахиймиз,

Нима бўлса ҳам, хуллас,

Ўрганамиз, ўқиймиз.

Чет тилларни ўрганиб,

Йўл очамиз дунёга.

Бунинг учун ўз тилин

Билиш керак зиёда.

Она тилим шукуҳи

Қалбимизда ўлмасин,

Порласин юлдуз каби,

Гуркирасин сўнмасин.

Шокиржон ТУРДИБОЕВ, 9-мактаб ўқувчиси.