БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАЛАРИ ДЕПУТАТЛАР МУҲОКАМАСИДА
Жорий йилнинг 3-4 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати, Молия вазирлиги ва мутасадди вазирликлар, вилоят, туманнинг тегишли идоралари ҳамкорлигида 2021 йил бюджетининг параметрлари лойиҳалари видеоселектор ва семинар ўқуви тарзида кенг муҳокама этилди. Уйчи тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилги асосий кўрсаткичлари лойиҳаси депутатлар иштирокида қизғин мунозаралар асосида атрофлича кўриб чиқилди.
Ушбу масала халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳида ҳам таҳлил этилиб, 2019-2020 йилларда бюджет харажатлари ва даромадлари, 2021 йил прогнозлар кўрсаткичлари лойиҳаси, бюджет жараёнини такомиллаштириш ва бюджет шаффофлигини янада ошириш, инвестиция дастурлари ижроси, солиқ сиёсати йўналишлари бўйича молия бўлимининг тақдимоти муҳокама қилиниб, таклифлар берилди.
Акрамжон АБДУҒАППАРОВ, туман Кенгаши депутати, ЎзХДП туман кенгаши раиси.

