БОЛАЛАР МАЙДОНЧАСИ ҚУРИЛДИ

Туманимизда бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар, кўча ва йўлларимиз замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари асосида ўзгараётган бир пайтда, бизнинг Боғ МФЙ ҳудудида жойлашган 67, 69-кўп қаватли уйларда яшовчи фарзандларимиз қишда лой, ёзда чанг бўлган ерда бўш вақтини ўтказарди.

Келажагимиз эгалари бўлган болажонларнинг орзу-истакларини амалга оширишни сўраб, туман ҳокимининг ўринбосари Мухторжон Бобожановга қилган мурожаатимиз зое кетмади. Уларнинг амалий ёрдамлари билан дастур асосида болалар майдончаси қурилди.

Дардимизни тинглаб,  болалар майдончаси қурилишига яқиндан ёрдам берганларга миннатдорчилик билдирамиз.

Саидахон НИШОНОВА, меҳнат фахрийси.