ШОДА-ШОДА МЕДАЛЛАР БИЛАН
*6-8 ноябрь кунлари Фарғона шаҳрида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда туманимиз полвонлари – 1 ва 2-БЎСМлар тарбияланувчилари ҳам фаол иштирок этдилар. Жамолиддин Неъматуллаев 55 кг, Зебо Носирова 76 кг.да 1-ўрин, Моҳигул Иброҳимова 48 кг, Гавҳарой Мирзамаҳмудова 70 кг, Муроджон Ҳамидов 66 кг, Мирзоҳид Отамирзаев Қ100 кг.да 2-ўринни, Ойбек Ҳамидов 60 кг, Мухторжон Аҳмаджонов 66 кг, Анваржон Қутбиддинов 73 кг, Дилшода Усмонжонова +76 кг.да фахрли 3-ўринни эгаллашди. Умумий ҳисобда 2 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали қўлга киритилди.
*Таътил даврида ҳам ўқувчилар фан ва спорт тўгаракларига жалб қилинди. Эркин кураш бўйича қизлар ўртасида Наманган вилояти очиқ чемпионати ташкил этилди. Мусобақада устоз Исломжон Қаҳҳоров бошчилигидаги 45-мактаб фахрли 1-ўринни, Наманган олимпиа спорт коллежи ва Норин тумани жамоаси 2, 3-ўринларни, Учқўрғон туманидан келган курашчи қизлар 4-ўринни эгаллашди. Тадбир сўнгида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Исмоил МАМАСОЛИЕВ, 45-мактаб директори ўринбосари.

