МАРРАСИ ҚИСҚА ЙЎЛ

Алдамчи, фирибгар шахс тўғрисидаги хабар эл орасида тез тарқалади. Бироқ, шунга қарамай, унинг тузоғига бирин-кетин одамларнинг илиниб қолишига ҳайронсан киши.

Учқўрғонлик Қ.А. ҳам учига чиққан фирибгарлардан чиқиб қолди. У ёнғоқ мағзи бизнеси билан шуғулланувчи И.З.нинг ишончига кириб, ундан 24 млн. сўмлик мағизларини олиб кетиб, атиги 8,5 млн. сўмни қайтарди, холос. Кейинчалик И.А.нинг «Нексия-2» автомобилини ижарага олиб, гаров сифатида бошқа бир ҳақдор О.М.га «Ўзимнинг машинам», -дея гаров сифатида қолдиради.

Қ.А.нинг хилма-хил найрангларига яна кўпчилик учиб, «чув» туша бошлади.

Унинг жиноий ишлари ҳуқуқ органлари аралашуви билангина барҳам топди. Энди у одил суднинг қаршисида қилмишлари учун товон тўлайди.

Дилноза  МИРЗАЕВА, Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.