МУШТУМЗЎРЛАР ҚИСМАТИ
Учқўрғонлик Ж.Н., О.М., С.Х. ва К.Ғ. ярим тунда бир гуруҳ бўлиб, маҳалла ҳудудидаги мевали боғ томон йўл олишди. У ерда «Нексия» автомашинасининг тўхтаб турганини кўришади. Автомашина салонида бўлган Х.Ғ. ва М.М.ни кўриб, у ерда жанжал кўтаришади. Тўполон Х.Ғ.ни дўппослаш билан якун топади. Оқибатда Х.Ғ. енгил тан жароҳати олади.
Юқоридаги ҳолат юзасидан олиб борилган тергов жараёнида муштумзўрларнинг ҳар бири қилмишидан пушаймонлигини изҳор қилди. Афсуски, инсон қилмишининг оқибатларини ўйлаб фикр юритмаслиги уни шундай боши берк кўчага етаклайди.
Раҳматилла АБДУРАҲМОНОВ,
Учқўрғон туман ТБ суриштирувчиси, катта лейтенант,
Орифжон Сотиболдиев,
Косонсой туман ТБ суриштирувчиси, катта лейтенант.

