ҚОПҚОНГА ЕТАКЛАГАН НАФС

Пул инсон учун ҳамиша зарур. Бироқ уни топиш учун пешона  терини тўкиб, меҳнат қилиш зарур. Дангасалик кишини доим турли номақбулликлар сари етаклайди. Чортоқлик Ф.М.нинг жиноят кўчасига кириб қолишига ҳам пулга бўлган эҳтиёж сабаб бўлди. У ярим тунда А.У.га тегишли компьютер ўйинлари хонаси қулфини бузиш орқали кириб, 4,75 млн. сўмлик товар моддий бойликларини ўғирлаб чиқди. Нафси ҳакалак отган Ф.Ж. яна жиноятга қўл урди. Бу гал унинг нишони фуқаро З.С.га тегишли шохобча бўлди. У ердаги ўлжа 9 млн. сўмдан ошди. Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Ф.Ж. жиноятига яраша муносиб жазоланди.

С.ШАРОБИДДИНОВ,

Н.ТУРОБОВ,

туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари.