«СИЁСИЙ (МАЪРИФАТ) СОАТИ»

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни вилоят, шаҳар ва туман секторлари раҳбарлари ҳамда ҳокимликлар ходимлари учун видеоконференцалоқа шаклида «Сиёсий (Маърифат) соати» ўтказилиши бошланди.

Тадбир давлат хизматчиларининг сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билимини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ҳам шанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси томонидан тавсия қилинган «Сиёсий (Маърифат) соат»и ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари қатнашдилар. Туман ҳокими М.Апақов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Имамов, туман ҳокимининг ўринбосари А.Абдураҳмонов, туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Қодировлар «Сиёсий (Маърифат) соати»нинг дастури бўйича ўқув тақдимотларини ўтказишди. Янги қабул қилинган фармон ва қарорлар, меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар беришди. Бундай «Сиёсий (Маърифат) соати» ҳафтанинг ҳар шанба кунида ўтказиб борилиши режалаштирилган.