ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

Туман молия бўлимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 ноябрдаги ўтказилган мажлисининг 136-сонли баёнига  асосан тузилган чора-тадбирлар режаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли «Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ишлаб чиқилган Низом юзасидан ва «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун мазмун-моҳияти бўйича семинар-йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят молия бош бошқармасининг мурожаатлар бўйича инспектори А.Холмирзаев мавзу бўйича тушунчалар берди.

Ф.НЕГМАТОВ, туман молия бўлими ЖЮШММНҚ инспектори.