БАХТИМИЗ ҚОМУСИГА БАҒИШЛАНДИ

«Нодирабегим» номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан 7-сонли ихтисослашган мактаб ўқувчилари  билан  ҳамкорликда «Конституция – фаровон ҳаёт дастури» мавзусида  адабий кеча ўтказилди. Уни вилоят ахборот-кутубхона маркази директори М.Джўрабоева очди ва барчани Конституция куни  билан табриклади. Мактабнинг 3-синф раҳбари Р.Турғунова раҳбарлигидаги ўқувчиларнинг тайёрлаб келган тадбир дастурлари ва бешта муҳим ташаббус бўйича қилган чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида мактаб жамоаси ва ташкилотчиларга «Ташаккурнома», эсдалик совғалари ҳамда китоблар тўплами тақдим қилинди.