Ватан
Бахтли ўлкаларнинг бахтлиси ўзинг,
Сени ардоқлайди йигит ва қизинг,
Кўзга тўтиёдир тупроғинг, тузинг.
Онадек меҳрибон, азизсан, Ватан,
Отадек жонкуяр, ўзингсан, Ватан.
Мана, бугун сени таниди дунё,
Ҳар кунинг байрамдир, жаранглар алёр,
Бунда ҳар бир инсон яшар бахтиёр.
Онадек меҳрибон, азизсан Ватан,
Отадек жонкуяр ўзингсан Ватан.
Дунё ичра машҳур фарзандларинг бор,
Фазлиддин, Ҳасанбой, Руслан, Ихтиёр,
Дунё спортида улар сервиқор.
Барча спортчиларга тилаймиз омад,
Улар-да Ватанга муносиб фарзанд.
Гулсора МИРСАЛИМОВА,
16-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.

