ЖАМИЯТ ВА ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИ УЧУН ТЎСИҚ
Жамият ва иқтисодиёт, тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Маълумотларга кўра, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради.
Мамлакатимиз ҳам мазкур муаммодан халос бўлмаган. Дунёдаги коррупция даражасини ўрганувчи Transparency International халқаро ташкилоти индексида Ўзбекистон охирги уч йилда 12 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали бу иллат барҳам топмаган.
Юртдошларимизнинг фикрича, соғлиқни сақлаш, таълим, банк, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар, коммунал хизмат соҳаларида, шунингдек, фуқароларни ишга қабул қилишда коррупция кенг тарқалган.
Мисол учун, таҳлилларга кўра, соғлиқни сақлаш тизимидаги харажатларнинг 25-30 фоизи самарасиз сарфланмоқда. Кўплаб соҳаларда давлат харидларини амалга ошириш тизими очиқ-ошкора эмас.
Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра барвақт олдини олишга ўтиш кераклигини таъкидлаб, унга қарши курашишга масъул бўладиган ҳамда парламент ва Президентга ҳисоб берадиган алоҳида орган тузишни таклиф қилган эди.
Шунингдек, ушбу мустақил органни ташкил этиш юзасидан 2020 йил 1 майга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши ҳақида «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури»да ҳам белгиланди.
Таъкидлаш жоизки, коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил органлар ташкил этилганлигини дунё тажрибасида ҳам кўришимиз мумкин.
Комилжон УБАЙДУЛЛАЕВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор,
Обиджон ИСОХОНОВ,
вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчиси, капитан.

