ЎҒРИЛИКНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ

Учқўрғонлик М.Н. аёл киши бўла туриб, ўғриликка қўл урди. У фуқаро М.Т.нинг яшаш хонадонига яширинча кириб, ушбу хонадондан жами 5 млн. 630 минг сўмлик моддий қимматдаги  буюмларини талон-тарож қилиб, ўғирлаб олиб чиқиб кетди.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида гумонланувчи М.Н.дан 4 млн. 100 минг сўм пуллар, сотиб юборилган М.Т.га тегишли уяли алоқа аппарати жиноят ишида ашёвий далил деб топилган ва тилхат орқали қонуний эгасига қайтарилган.

Эндиликда М.Н. айби учун суд олдида жавоб беради.

С.ЗУЛПАРОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, лейтенант.