ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИДАН БРОНЗА МЕДАЛИ БИЛАН

2020 йил 17-22 ноябрь кунлари эркин кураш бўйича Навоий шаҳрида спорт курашлари (юнон-рум, эркин ва аёллар кураши) бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Ушбу нуфузли мусобақада 74 кг. вазн тоифасида туманимиз шарафини ҳимоя қилган эркин кураш бўйича 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи, «Пахтакор-79» жамоаси спорт директори, ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари совриндори ва бир неча бор Ўзбекистон чемпиони Муслимбек Абдурашидов бронза медалини қўлга киритди. Ушбу ғалаба билан туманимиз аҳли номидан Муслимбек Абдурашидовни самимий муборакбод этамиз.