ҚАЙТА ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРИБ…
Ҳамюртимиз М.Р.га бундан бир неча йил муқаддам жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукми билан 2 йил 1 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганди. У жазони тўлиқ ўтаб бўлгач, ўзига тегишли хулоса чиқариб олмади. Яна қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилди. У ўз қўшниси Н.Ю.нинг яшаш хонадонига ҳеч ким йўқ пайтда девор ошиб тушди. Уй ётоқхонаси полига тўшаб қўйилган гилам остидан 535 минг сўм пулни ўғирлади.
Шундай қилиб, М.Р. ўзининг жиноий хатти-ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси, 2-қисми «а» банди бўйича айбдор, деб топилди.
Н.ТУРОБОВ,
С.ШАРОФИДДИНОВ, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари.

