МАЪМУРИЙ БАЁННОМА РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ

Инспекциямиз томонидан профилактик рейд тадбири ўтказилганда, Ўнҳаят МФЙда яшовчи Шуҳрат Нишонов томонидан овчилик йўлланмаси тўлдирилмаган ҳолда ов қилиш учун чиққанида тўхтатилди ва ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 90-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Овчиларга доимо ов қилишдан аввал овчилик йўлланмасисиз ҳамда ов қилиш учун тақиқланган кунда овга чиқмаслигингизни маълум қиламиз.

Мансур САИДОВ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими бош мутахассиси.