МАНСАБДОР ШАХСНИНГ НАЙРАНГЛАРИ

Учқўрғонлик А.Ш. МТТ мудираси лавозимида ишлаб келарди. У бажарётган вазифаси учун белгиланган маошга қониқиш ҳосил қилмасдан, қинғир йўллар орқали даромад топишга имкон қидирди. Ўз ёнига услубчиси М.Т.ни олиб, ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда, вазифасини тўлиқ бажармаган 6 нафар ходимга 40 млн. сўмдан зиёд нақд пул шаклидаги маблағларни табелга ёзиб, талон-торож қилди.

Мазкур ҳолат бўйича А.Ш. ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан хизмат мавқесидан фойдаланган ҳолда, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ўзгани алдаб, ишончига кириб, ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан мулкини қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли  моддалари билан айбдор деб топилди.

Д.МИРЗАЕВА, Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.