РАНГЛИ МЕТАЛЛ БИЗНЕСИ

Яқинда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими томонидан «Ўзиккиламчиранглиметалл» хорижий  инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамиятининг мурожаати бўйича туман ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда қонунга  хилоф равишда «яширин ишлаб чиқариш» фаолияти билан шуғулла-нувчиларни аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаролар Б.М. ва Б.А. бир гуруҳ бўлиб, яширин ишлаб чиқариш цехи ташкил қилингани, у ерда қўлбола усулда ясалган эритиш дастгоҳида рангли металл ҳисобланган қўрғошин парчаларини эритиб, слиткалар тайёрлашгани фош этилди.

Мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари  якунланиб, тегишли ҳужжатлар туман прокуратурасига тақдим этилди.

Комилжон УБАЙДУЛЛАЕВ, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи, майор.