БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ

Коррупция ниҳоятда ижтимоий-сиёсий вайронкор куч. Унинг оқибатида миллий иқтисодиётга путур етади, ижтимоий тенгсизлик чуқурлашади. Халқнинг давлат бошқаруви ҳокимияти органларига ишончи йўқолади, уюшган жиноятилик кучаяди. Жамиятда маънавият издан чиқа бошлайди. Коррупция оқибатида келиб чиққан нохуш ходисалар рўйхатини   яна давом эттириш мумкин. Коррупция бузғунчилик табиатига эга  экани учун ҳам инсоний жамият қадим замонлардан бошлаб унга қарши курашиб келди.

Президентимиз Ш.Мирзиёев халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланмоқда.

Тарихан қисқа давр ичида мамлакатимизда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботини таъминлашнинг институционал ва ҳуқуқий асослари шакллантирилди, коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизими яратилди.

Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарлик содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилмоқда.

Бегойим ВАРИСОВА, 2-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.