ИЗЛАНИШЛАР ҒАЛАБА САРИ ЕТАКЛАЙДИ
Педагогик изланишлар кенг қамровли бўлгани учун ҳам дидактик принциплар билан биргаликда асосланиб яхши натижа беради, педагогик жараёнларни ўрганишга амал қилинганда инсон тарбияси масалаларини тўғри таҳлил қилишда муваффақиятга эришиш мумкин.
Масалан, таълим жараёнини яхлит педагогик жараён сифатида ўрганишгина инсон тарбияси муаммосини тўғри бериши мумкин. Таълим-тарбиянинг барча босқичларида инсонни шакллантириш масаласи ҳал этилади. Мактабгача тарбия, умумий таълим, ўрта махсус ва олий таълим – инсонни тарбиялаш мақсадига хизмат қилади.
Ҳар қандай ижтимоий тизим тарбия соҳасида ўз вазифаларини амалга оширишни зарурият қилиб қўяди. Педагогик изланишлар натижасида бир қатор йўлга қўйилган принциплар натижасида ота-она қарамоғида бўлган мактаб ёшидаги 5-6 ёшли болаларга яратилган имкониятларни мисол қилайлик. Бепул таълим олишга қаратилган бу имконият учун Юртбошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирсак арзийди.
Биз, педагоглар изланишлардан чекланмай давом этсак, ғалаба сари олға интилган бўлар эдик.
Соҳиба БОЙДАВЛАТОВА, 8-ДМТТ тарбиячиси.

