УЙЧИ ТУМАНИНИНГ 2021 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИ БЕЛГИЛАНГАН АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАМДА ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2020 ЙИЛГИ КУТИЛАЁТГАН ЯКУНИ ИЖРОСИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюждет кодексининг 99-моддаси, «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига ҳамда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги 77/15-06-сонли қарорига мувофиқ ва Наманган вилояти ҳокимлигининг молия бош бошқармасининг 2020 йил 30 декабрдаги 01-14/20-01-32/2982-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида» 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сон Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) ҳамда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги 77/15-06-сонли қарори ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги 77/15-06-сонли қарорига мувофиқ Уйчи тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилги даромадлари 57757283,0 минг сўм, харажатлари 154836313,0 минг сўм маълумот учун қабул қилинганлиги ҳамда вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 97079030,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларга Уйчи туманининг маҳаллий бюджетидан ушбу Кенгаш қарорига мувофиқ ажратиладиган маблағлардан фақат 2021 йил молия йили давомида фойдаланилади.
4. Наманган вилояти Уйчи туманининг маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ва харажатлари:
-2021 йил учун Уйчи тумани маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин;
-2021 йил учун Уйчи тумани бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
-2021 йил учун Уйчи тумани бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдори 97079030,0 минг этиб 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ушбу Кенгаш қарорида назарда тутилган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини Уйчи туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнозининг ижросидан қатъи назар, камайтиришга йўл қўйилмайди.
5. 2021 йил учун Наманган вилоятининг вилоят ва Уйчи тумани бюджетлари ўртасида ажратмалар нормативлари белгиланадиган умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек, солиқ бўлмаган тўловлар 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
Бунда, ажратмалар нормативлари бўйича вилоятнинг вилоят маҳаллий бюджети билан Уйчи тумани маҳаллий бюджетининг ажратмалар нормативлари ўрнатилган тартибда Уйчи тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
6. 2021 йил учун Уйчи тумани бюджетида йўл қўйиладиган айланма касса маблағларининг энг кам миқдори 927641,0 минг сўм этиб белгилансин.
7. Туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаларини шакллантириш:
2021 йил учун туман бюджети захира жам-ғармаси ҳажми 1533033,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
Туман бюджетининг 2021 йил учун захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Туман бюджетини ижро этишда юқори турувчи бюджетдан ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар миқдори ошган ҳолларда тегишли бюджетлар захира жамғармаларининг белги-ланган миқдорлари қайта кўриб чиқилмайди.
Туман бюджетининг захира жамғармасига юқори турувчи бюджетдан ажратилган тақдирда ушбу Кенгаш қарорига ўзгартиришлар киритилмайди.
8. 2021 йил учун Уйчи тумани маҳаллий бюджети даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари:
Солиқларнинг қуйидаги турлари Уйчи тумани бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
-жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
-жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
-жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
-сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
-қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
-юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
-юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
-айланмадан олинадиган солиқ.
Наманган вилоятининг вилоят маҳаллий бюджети ҳамда Уйчи тумани маҳаллий бюджети ўртасида қуйидаги тартибда тақсимланади:
-айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;
-қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлар ва ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан ташқари);
-автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар 50 фоизи миқдорида;
-жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумлар (жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари) 55 фоизи миқдорида.
Уйчи туманида оммавий дам олиш ва (ёки) туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудларида ижара тўлови бўйича энг кам ставкаларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдорларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни киритишга ҳақлилиги кўрсатиб ўтилсин.
Агар қонунчиликда маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, даромаднинг ушбу тури вилоятнинг вилоят бюджетига ўтказилади.
9. 2021 йилда Уйчи тумани маҳаллий бюджети харажатларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари:
Уйчи тумани ҳокимиятининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш Уйчи тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
Уйчи тумани ҳокимлиги ва ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар маҳаллий бюджетни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатлари режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантиради.
Чораклар якуни бўйича ушбу Кенгаш қарорининг 5-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорда бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса Уйчи тумани вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилади.
10. Наманган вилояти, Уйчи тумани ҳокимлиги ва ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларга:
-ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштириш;
-туман маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар тегишинча Уйчи тумани ҳокимлиги томонидан мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириш;
-туман бюджетининг қўшимча манбалари 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирсин ва веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштириш вазифаси юклатилсин.
11. Туман ҳокимлиги ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини халқ депутатлари тумани Кенгашига тақдим этилишини таъминласин.
12. Туман ҳокимлиги ва ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш, солиқ база-сини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун тегишли Кенгашларга маълумот киритсин.
13. Туман ҳокимлиги «Уйчинома» газетаси ва Ахборот хизмати (М.Қамбаров) қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
14. Мазкур қарор «Уйчинома» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Имамов), халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (А.Ғаниев)ларга юклатилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси М.АПАҚОВ
Уйчи шаҳарчаси, 2020 йил 30 декабрь.

