УЙЧИ ТУМАНИДА МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМГА ТЎЛИҚ ҚАМРАБ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ТУМАНДАГИ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МИКРОҲУДУДЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конунининг 6, 25-моддалари, «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Уйчи туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимлиги (А.Абдураҳмонов), туман халқ таълими бўлими (Ш.Муродов), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. Уйчи тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи(Ш.Якуббаев)га, маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 23 августдаги «Уйчи туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларни белгилаш тўғрисида»ги 5999-сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб топилсин.

6. Мазкур қарор «Уйчинома» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А.Абдураҳмонов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                                     М.АПАҚОВ.

Уйчи шаҳарчаси, 2020 йил 23 декабрь.