МАРДУ МАЙДОНЛАР ЮРТИ
Бир неча минг йилликларга бориб тақаладиган кўҳна тарихимизга назар солсак, Буюк Туронда неча-неча ўз она-тупроғини кўз қорачиғидай асраган ватан қаҳрамонларининг жасорати ҳақидаги достонлар, ривоятлар ҳали-ҳануз элда овоза. Дарҳақиқат, бундай марду майдонларимиз билан ёш авлод ҳар қанча фахрланса, уларга эҳтиром кўрсатса кам.
Айтиш жоизки, бугунги кунда ҳам элга жони фидо мард ўғлонлар орамизда кўплаб топилади. Улар турмушнинг ҳар жабҳасида фидойилик кўрсатиб, ҳалқ меҳрига, ҳукумат эътиборига сазовор бўлмоқдалар.
Айниқса Ўзбекистон Қуролли кучлари сафида ўз йигитлик бурчини ўтаб, тенгдошларига ўрнак ва намуна кўрсатаётган ҳамюртларимиз сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бугун мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб парталарида таълим-тарбия олиб улғаётган мурғак қалбларни келажакда эл-юрт фидойиси этиб ўстиришга бутун жамият масъул, десак ҳеч муболаға эмас. Чунки марду жасур ўғлонларга эҳтиёж замонлар ва маконлар оша ҳам ўз долзарблигини йўқотмайди.
Адиба ҲОЖИМАТОВА,
туман Давлат архиви кичик фонд сақловчиси.

