ДИҚҚАТ, ОЧИҚ ТАНЛОВ!
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг 2021 йил 13 январдаги сессияси қарорига асосан “Бирлашган Деҳқонобод” ММТП ҳудудидаги “Бирлашган соҳил бўйи файз” (қисман), “Деҳқонобод АХИ Уйчи”, “Дилнура Асилбек Уйчи”, “Соҳибкор Латифжон”, “Қизилровот ирригатор” СИУ ҳудудидаги “Бунёдкор Уйчи шамс”, “Уйчи Гулистон” ММТП ҳудудидаги “Гулистон Лочин парвози”, “Уйчи миришкор қаноти” ММТП ҳудудидаги “Оббос ота” (қисман), “Ғайрат Хонобод чашма булоғи” СИУ ҳудудидаги “Миразиз нурли замин”, “Зарбол Навоий” СИУ ҳудудидаги “Ҳурнисобегим” фермер хўжаликларининг ер майдонларини қисқартиришни назарда тутувчи мақбуллаштириш натижасига кўра туман ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонлари ҳамда “Заминли адир” фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши сабабли туман ҳокимлиги захирасига тўлиқ қайтарилган ер участкаларида пахтачилик ва ғаллачилик ихтисослашувида фермер хўжалиги юритиш учун ОЧИҚ ТАНЛОВ ўтказилади.
Ариза ва унга илова этилган ҳужжатлар танлов эълон қилинган кундан бошлаб 20 (йигирма) кун мобайнида туман ҳокимлигида қабул қилинади. Танлов бир ой муддатда туман ҳокимлиги биносида ўтказилади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхатини туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан олишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
24 августдаги 501-сонли қарорига асосан тасдиқланган
“Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан талабгорларга қўйиладиган асосий талаб:
фермер хўжалигининг ер участкасида сарфланган харажатлари ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш танлови натижалари асосида олган шахс томонидан танлов ғолиби деб эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида харажатларнинг бозор қийматини ери олинган фермер хўжалигига тўлиқ тўлаши лозим.
Талабгорлар ОЧИҚ ТАНЛОВга қўйилган лойиҳалар бўйича ер участкасининг ўлчами, жойлашган ери, сифати, бошқа тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар билан туман кадастр агентлиги бўлимида танишишлари мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: кадастр агентлиги туман бўлимида
69-48-21-134, 99-989-98-93, фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгашида
69-48-21-496, 93-914-33-30.

