ЧЕМПИОН ҚИЗ РОБИЯГА ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ
Яқинда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов туманимизга ташрифи давомида 2-сектор ҳудудидаги Қувурбоши маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан танишиш чоғида 44-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Робия Турсунова билан суҳбатлашганди. Робия яқинда таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, совринли ўринни қўлга киритганлигини айтганди. Вилоятимиз раҳбари Робияни бу муваффақияти билан табриклаб, кейинги мусобақаларда ҳам омад тилади ҳамда унга эсдалик совғаси юборишини айтган эди. 44-мактабда Робия Турсуновага вилоят ҳокимининг эсдалик совғаси топширилди. Ушбу тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари М.Бобажанов, сектор раҳбарлари иштирок этиб, Робия сингари ўқувчилар сафи янада кенгайишини тилашди.

