НАВБАТДАГИ КЎМАК

Туманимизда «Темир дафтар»га киритилган 441 та оилага «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Туман Кенгаши депутатлари ҳам бу тадбирда фаол қатнашдилар. Туман Кенгаши депутати Ғанишер Жўраев ўз округи ҳудудидаги Умид, Пастгузар МФЙларида яшовчи «Темир дафтар»га киритилган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилишида иштирок этди.