САОДАТЛИ КУНЛАР ШУКРОНАСИ

Ҳадемай мустақил диёримиз 26 ёшга тўлади. Бу қисқа давр ичида Республикамизнинг барча шаҳар, туман ва қишлоқларида жуда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари билан кўплаб ёшларимиз дунёнинг ривожланган мамлакатларида ўқиш бахтига муяссар бўлмоқда.

Ўтган давр ичида тиббиёт соҳасида ҳам талайгина ўзгаришлар кўзга ташланди. Жаҳон андозасига мос келадиган шошилинч тез тиббий ёрдам марказлари, шаҳар ва қишлоқ врачлик пунктлари, оила поликлиникалари, она ва бола скрининг марказлари, дам олиш сиҳатгоҳлари шулар жумласидандир.

Биз, шифокорларга кўрсатилган эътибор кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшиб, аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида тинмай меҳнат қилишга ундайди. Шу азиз Ватанда яшайдиган ҳар бир фуқаро мустақиллик, бугунги саодатли кунлар қадрига етиши ва шукроналар келтириши зарур, деб ҳисоблайман.

Рустамбек НИШОНОВ,

Ёркатай ҚВП мудири.