АМАЛИЙ КЎМАК БЕРАМИЗ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6096-сонли Фармони ҳамда мазкур масала бўйича жорий йилнинг 28 октябрь куни муҳтарам Юртбошимиз томонларидан ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан Бош вазир қабулхоналари қошида аҳоли ва тадбиркорларга хусусийлаштириш жараёнлари бўйича кўмаклашадиган «Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси» фаолияти йўлга қўйилган. Вилоятимиздаги ушбу клиника Давлат хизматлари Агентлиги Наманган шаҳар маркази биносида жойлашган.

Ушбу клиника хусусийлаштирилаётган объектлар, хусусийлаштириш тартиби, савдолар тури, савдоларни ўтказиш ва уларда қатнашиш тартиби, имтиёз ва преференциялар хусусидаги саволларга жавоб ҳамда корхонанинг давлат органлари билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш бўйича амалий кўрсатма бериб келмоқда.

Клиника «Бир дарча» тамойили асосида аҳоли ва тадбиркорларга корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятидаги ҳар қандай бошқа масалалар бўйича беғараз амалий ёрдам, иқтисодий-молиявий, юридик маслаҳатлар ва информацион хизматлар кўрсатиш орқали давлат ва хусусий корхоналар фаолияти самарадорлигини оширади ҳамда хусусийлаштиришни ташкил этади.

Ушбу клиника орқали фуқароларимиз ўз муаммола-рига ечим топишмоқда. Шунингдек, ҳар бир мурожаатчига тадбиркорлик билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий кўмак бериб келинмоқда.

Агар сизда худди шундай муаммолар мавжуд бўлса 69-227-26-91-92 телефон рақамларига, Наманган шаҳри А.Хўжаев кўчаси 38-уй манзилига. (Наманган шаҳар ДХМ 1-қават) ёки ижтимоий тармоқлардаги t.me/muhokama_agentlik махсус гуруҳига, facebook.com/namdavaktiv, t.meҒnamdavaktiv мурожаат қилишингиз мумкин. Наманган вилоят Давлат активлари бошқармаси ахборот хизмати.