ТАҲЛИЛ ВА РЕЖАЛАР
Туман ҳокимлигида туманда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси аҳволининг таҳлили якунларига бағишланган йиғилиш бўлди. Унда Бўстон, Соку, Гумбаз, Машад МФЙларида 2020 йил давомида жиноятчилик содир этилмаганлиги алоҳида эътироф қилинди ва мазкур маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторларига эсдалик совғалари топширилди.
Таҳлилларга кўра, ўтган йили Деҳқон, Дўстлик, Ҳуррият, Навоий, Гулбоғ, Беруний МФЙларида жиноятчилик ортган.
******
Туманимизда 56 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Хўш, «маҳаллабай» ишлаш тизими бўйича қандай ишлар амалга оширилади? Туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, «Ипотека банк» бош бошқармалари раҳбарлари, тумандаги МФЙ раислари ва ҳар бир маҳаллага бириктирилган масъуллар, тумандаги иқтисодий идора вакиллари иштирокида ташкил этилган семинарда бу саволга жавоб берилди ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Маҳалла фуқаролар йиғинларининг ижтимоий-иқтисодий ўсиш нуқталари ва камчиликлари, мавжуд ресурслар бўйича ҳар бир МФЙнинг драйверлари тайёрланмоқда.

