МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев сўзи билан айтганда: «Келажак боғчадан бошланади». Инсон яшар экан ўзидан ҳар томонлама етук зурриёд қолишини истайди. Ёш авлодни етук шахс этиб тарбиялаш, уларга маънавий, ахлоқий тарбия бериш, жисмоний ривожлантириш, қизиқиш ва қоби-лиятларини қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан.
Бу борада Юртбошимиз келажагимиз ворисларига катта эътибор бериб келмоқдалар. Хусусан, муассасамизда ҳам кичкинтойлар таълим-тарбияси учун барча шарт-шароитлар яратилган. Болалар хурсандлигидан кўзинг қувнайди. Биз, педагоглар Президентимиз ишончларини оқлаган ҳолда миллатимиз ғурурини, шон-шуҳратини кўкларга кўтарувчи келажак авлодни яратишда бор билим, салоҳиятимизни сарфлаймиз.
Раънохон ЮСУББОЕВА, 9-МТТ директори.

