ИСТЕЪМОЛЧИЛАР МАНФААТИНИ КЎЗЛАБ…

Жамиятимиз томонидан қонун устуворлигига эришиш, қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Биргина ўтган 2020 йилда 15 та давра суҳбати ташкил этилди. Федерация топшириғи асосида 10 та мониторинг кузатуви ўтказилди. Халқ таълими, мактабгача таълим, тиббиёт хизмати, алоқа, газ, электр таъминоти, коммунал соҳаларда жамоатчилик фикри ўрганилиб, таҳлилий натижалари тегишли идораларга жўнатилди. Жойларда яратилган шарт-шароит ва уларнинг сифатини яхшилаш бўйича билдирилган таклиф-мулоҳазалар алоҳида назоратга олинди.

Инсон ҳаёти учун хавф туғдирувчи сифатсиз товар ва хизматларнинг ички истеъмол бозорида сотилишининг олдини олиш, ишлаб чиқарувчи (хизмат кўрсатувчи)лар масъулиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан оммавий ахборот воситаларидан унумли фойдаланилмоқда. Жамиятга мурожаат қилувчилар сони ортаётгани ўзаро ишонч мустаҳкамланаётганидан далолат беради. Ўтган йили турли масалаларда 28 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 20 таси ёзма равишда, 8 таси эса «Ишонч телефони» орқали ва оғзаки шаклда бўлди. Мурожаатларнинг барчаси ижобий ҳал қилинди. Натижада 4301 минг сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал бўлди.

Жамиятимиз 2021 йилда ҳам бу ишларни давом эттириб, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш орқали ислоҳотлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшади.

Адҳам МИРЗАЛИЕВ, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳуқуқий ҳимоя мутахассиси.