НУРИЛЛОГА ТУМАН ҲОКИМИ НОУТБУК СОВҒА ҚИЛДИ

Нурилло Абдуллаев 37-мактабнинг 9-синф ўқувчиси, туманимизнинг истеъдодли ёшларидан. Ўтган йили у 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабини эстрада хонандалиги йўналиши бўйича тамомлаган. 2018 йили Белоруссиянинг Минск шаҳрида ўтказилган «Кубок Европў» халқаро танловида биринчи ўринни қўлга киритиб, гран при соҳиби бўлган эди.

Яқинда у «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида туман ҳокими билан мулоқот чоғида истеъдодини янада ошириб бориши, Россияда ўтказиладиган «Голос дети» халқаро танловида иштирок этиш учун тайёргарлик кўраётгани ҳамда ноутбукка эҳтиёжи борлигини айтган эди. Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдириб, тез кунда унинг бу орзуси ушалишини айтганди. Туман ҳокими Нурилло Абдуллаевни қабул қилди ҳамда унга ноутбукни топширди.

Нурилло бу ғамхўрликка жавобан танловларда юқори ўринларни эгаллашга ваъда берди. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.