ҲАВАСКОР ОВЧИЛАР БИЛАН ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ
13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туманимиздаги ҳаваскор овчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Уни туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, майор А.Худойбердиев очиб, туманимизда ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлиги, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ўқотар қурол билан содир этилиши мумкин бўлган ҳодисаларнинг олдини олиш, ноқонуний ўқотар қурол, портловчи модда, ўқ-дори муомаласига барҳам бериш борасида 2020 йил мобайнида туман ИИБ ходимлари, туман овчилар ва балиқчилар жа-мияти ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда муайян ишлар амалга оширилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, вилоят ППХ ва ЖТСБ масъул ходими, подполковник Б.Турғуновлар ҳаваскор овчилар билан белгиланган тартибда ов қуролини сақлаш, олиб юриш, ноқонуний қуролларни сақламаслик, браконьерликка қарши курашиш ҳамда ҳозирда ов мавсуми бўлганлиги сабабли ҳар хил нохуш ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар бердилар.
Ёдгор ЎРОЛОВ, туман ИИБнинг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи.

