МАҲАЛЛАЛАРДА ЭНГ ЗАРУР МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ ТОПИЛАДИ
Жорий йилда маҳаллаларга эътибор янада кучаяди. Инфратузилмани яхшилаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, йўлларга шағал ётқизиш, асфальтлаш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун вилоят маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағи ҳисобидан туманлардаги ҳар бир секторга 500 миллион сўмдан маблағ ажратиладиган бўлди.
Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган ишлар тақдимотида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов энг аввало, аҳоли учун энг зарур бўлган масалалар ечимига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Дастлаб Уйчи туманидаги сектор раҳбарлари томонидан тақдимот ўтказилди. Унда 1, 2, 3, 4-секторлар раҳбарлари ҳудудларидаги Зиёкор, Қувурбоши, Умид, Оқтош МФЙларида йўлларни шағаллаштириш, асфальтлаш, сув тармоқлари, янги электр линиялари тортиш, трансформаторлар ўрнатиш бўйича таклифлар билдиришди. Ҳудудлардаги масалаларни ечишда ҳомийлик қилиш истагида бўлганлар ҳам кенг жалб этилади.
Маълумот учун 2020 йилда ҳам тўртта секторга 500 миллион сўмдан маблағ ажратилган бўлиб, асосан, Ғайрат, Истиқлол, Гулбоғ, Умид, Бўстон МФЙларида шағаллаш ишлари амалга оширилди, Машад, Ҳуррият МФЙларидаги «Нуробод», «С.Мамадалиева» кўчаларидаги йўллар (350 метрдан), Ёркатай МФЙдаги кўп қаватли уй олди кириш қисми (0,175 метр) асфальтланди, Янгиер МФЙдаги 7 километр йўл таъмирланди.
Тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ажратилган маблағ ҳисобидан 1-сектор ҳудудидаги Янгиер МФЙда 1,8, Мустақиллик МФЙда 1, 2, Эзгулик МФЙда 1,4, Дўстлик МФЙда 2,5, Хизиробод МФЙда 0,5 км. 2-сектор ҳудудидаги Истиқлол МФЙда 1,2 км. Қувурбоши МФЙда жами 7 км. тармоқ (шундан 4,4 км. маҳаллий бюджет ҳисобидан, 2,6 км. маҳалланинг ҳомийлик маблағи ҳисобидан), Исломобод МФЙда 0,4, Мирзаровот МФЙда 1 км. 3-сектор ҳудудидаги Умид МФЙда 0,2 км. Деҳқон МФЙда 0,1 км. 4-сектор ҳудудидаги Беруний МФЙда 0,7, Янгичек МФЙда 2 км. ичимлик суви тармоғи тортиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирги кунда 3-4-секторларга ажратилган маблағлар ҳисобидан режага асосида Гулбоғ, Бўстон, Шифокор, Умид МФЙларига тоза ичимлик суви қувури олиб келинган, қазиш ишлари ҳашар йўли билан давом эттирилмоқда. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

