«МAҲAЛЛA – МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА»

«Мaҳaллa – менинг тақдиримда» кўрик-танловининг вилоят ҳудудий босқичи бўлди. Унда туманимиз вакиллари – Мустақиллик МФЙнинг 5-мактаб ўқувчиларидан ташкил топган «Келажак ворислари» жамоаси ҳам иштирок этди. Танловда вакилларимиз фахрли 2-ўринни қўлга киритишди. Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Аппақов жамоага 2-даражали диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширди. Бу муваффақиятда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Нуриддинова бошчилигида она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Л.Мамадалиева, Ш.Исломоваларнинг муносиб ҳиссалари бор.