МАТБУОТ АНЖУМАНИ

«Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» нима? Нега уни ташкил қилишга эҳтиёж туғилди. Умуман, жамиятда ушбу қатламга эътибор қаратилишидан қандай мақсадлар кўзланган?

Туманда жами 2394 нафар «Аёллар дафтари»га киритилган аёлдан 344 нафарининг муаммоларига ечим топилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар жами 1502 нафар бўлиб, шундан 163 нафарининг бандлиги таъминланди. Касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирганлардан 40 нафари ўқитилди. Тадбиркорлик қилиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраганлардан 112 нафарининг ҳужжати кредит олишга тайёрланди.

Туманда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 36194 нафарни ташкил қилиб, шундан 4197 нафари «Ёшлар дафтари»га киритилган. Улардан 2901 нафари ишлашга, 1571 нафари тадбиркорлик фаолияти ва деҳқон хўжалиги учун ер олишга, 43 нафари касб-ҳунарга ўқиш, 148 нафари ижтимоий ёрдамга, 35 нафари уй-жойга эҳтиёжи бор, 54 нафари моддий ёрдамга, 108 нафари тиббий, ҳуқуқий, психологик ва даволанишга муҳтожлардир.

Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги матбуот анжумани «Агар огоҳсен сен» лойиҳаси доирасида «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» бўйича кўзда тутилган режалар қандай бажарилмоқда?» мавзусида бўлди. Уни туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммадали Қамбаров очди. Туман ҳокимининг маслаҳатчиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳамидахон Бозорова, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Мирзоҳид Заитовлар кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот бердилар.

Матбуот анжумани якунида ОАВ ва блогерлар вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.