ГАРАЖДА БИЗНЕС: КАМ САРМОЯЛИ 53 ТА ҒОЯ
Ўз бизнесингизни бошлаш учун қимматбаҳо ускуналар сотиб олиш, миллионлаб маблағ сарфлаш шарт эмас. Биринчи қадам – гараж бизнесини ташкил этиш. Инвестиция миқдори 3 миллиондан 50 миллион сўмгача бўлиши мумкин. Аниқ миқдор ишлаб чиқариш тури ва ҳажмига боғлиқ. Биргина мисол тариқасида Россия Федерациясини олиб кўрсак, ушбу мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг тахминан 15 фоизи гараж бизнеси билан банд. Иш учун тадбиркорлар майдони 10-20 квадрат метр бўлган кичик хонани, бизнинг шароитимизда ишламай турган кўча томондаги ҳар қандай уйни танлаб олиб, зарур жиҳозларни сотиб олиб, тезда иш бошлашади. Гараж бизнеси автоулов дўконини ёки шиналар хизматини бошлаш билан чекланмайди. Сизга минимал сармоялар билан 53 та қизиқарли ғояларни тайёрладик.
1. Автомобилларни таъмирлаш устахонаси
2. Авто-тюнинг
3. Автомобиль салонларини янгилаш
4. Музлашга қарши суюқлик (антифриз) ишлаб чиқариш
5. Автоуловга сигнализация ўрнатиш
6. Автошиналарни ямаш
7. Интерьер устахонаси
8. Велосипед ижараси
9. Трикотаж мини цехи
10. Гипс гуллари ва 3D босиб чиқариш
11. Кулолчилик буюмлари
12. Ўйиш ва лазер ёрдамида кесиш
13. Аквариумлар тайёрлаш
14. Витраж тайёрлаш
15. Тери буюмларини ишлаб чиқариш
16. Бўёқ ва лак ишлаб чиқариш
17. Модулли расмларни ишлаб чиқариш
18. Наждак қоғозини тайёрлаш
19. Дераза пардалари ишлаб чиқариш
20. Ёдгорликларни ишлаб чиқариш
21. Плиталар ишлаб чиқариш
22. Иссиқхоналар тайёрлаш
23. Йўлка плиталарини ишлаб чиқариш
24. Калит тайёрлаш устахонаси
25. Мини-чекувчи
26. Мини-темирчилик
27. Мини-босмахона
28. Шишани кесиш
29. Пенопластни қайта ишлаш
30. Балон ва сумкаларга расм ва ёзувлар босиб чиқариш
31. Футболкалар ва кружкалар устига босиб чиқариш
32. Тўқимачилик саватлари
33. Тикувчилик мини цехи
34. Пайпоқ тўқиш
35. Ёғоч ўйинчоқлар ишлаб чиқариш
36. Ёғоч пааддонлар (паллетлар) ишлаб чиқариш
37. Ҳайвон ва парранда-даррандаларга мўлжалланган катак уйчаларни ишлаб чиқариш
38. Шам тайёрлаш
39. Симли ва ипли тўрларни ишлаб чиқариш
40. Силикат ғиштларини ишлаб чиқариш
41. Фотоальбомлар ишлаб чиқариш
42. Товуқ ёки қуёнларни кўпайтириш
43. Уй-хўжалик жиҳозларини таъмирлаш
44. Пояфзал, сумка ва камарларни тикиш ва таъмирлаш
45. Мебелларни таъмирлаш
46. Ҳовли мебеллари ишлаб чиқариш
47. Гаражни ижарага бериш
48. Дурадгорлик устахонаси
49. Овоз ёзиш студияси
50. Токарлик устахонаси
51. Маҳсулотларни саралаш ва қадоқлаш
52. Спорт анжомлари ясаш
53. Гиламларни тозалаш.
Тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш фақат ўзингизга боғлиқ эканлигини унутманг!
Фарҳод МАМАДАЛИЕВ, туман ҳокими ўринбосари.

