ФАН ОЙЛИГИ
«Математика ва информатика фанлари ойлиги» муносабати билан «Аниқ фанларда АКТдан самарали фойдаланиш» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Математика фани ўқитувчиларидан Обиджон Акбаралиев «Чала квадрат тенглама», Жамолиддин Аҳмедов «Шар ва унинг кесимлари», информатика фанидан Музаффар Темиров «Бошқарув объектларининг фаоллиги ва кўринмаслиги», Қосимжон Абдураҳмонов «MS WORD дастурида жадвал билан ишлаш» мавзуларида очиқ дасрлар ташкил этишди. Дилором Холдорова, Ўлмасхон Болтабоева, Гулноза Собировалар жисмоний тарбия ва математика фанларини уйғунлаштирган ҳолда «Ким чаққон?» спорт мусобақасини ўтказдилар. Моҳиситора Аҳмедова 7-синф ўқувчилари ўртасида «Математика оламида» номли кўргазмалар танловини уюштирди.
Семинар якунида тадбирларда фаол қатнашган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Муҳаббат МАҲАМАДАЛИЕВА, 3-мактаб ўқитувчиси.

