АСР ВАБОСИ

Бугун дунёнинг қай бурчагига қараманг, аср вабосига айланиб улгурган гиёҳвандликка қарши кураш олиб борилаётганининг гувоҳи бўласиз. Минг афсуски, ҳаёт гўзаллигини лаҳзалик роҳатга алмашаётган, кўр-кўрона бу иллат ботқоғига ботиб бораётганлар орамизда учраб турибди. Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик асирига айланиб улгурганларнинг аксарияти ёшлар эканлигидир. Эндигина мустақил ҳаётга қадам қўйган ёки катта умр йўлини босиб ўтаётган юртдошларимиз билиб-билмай жирканч чоҳга йиқилганларини, улар тортаётган азобларни кўриб, раҳминг келади.

Яқинда 8-мактабда ўқувчи-ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Ҳожиобод МФЙ раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари, профилактика инспектори C.Қўшоқов, мактаб директори Д.Жамолиддиновалар бугунги кунда долзарб муаммолардан бири бўлган гиёҳвандлик ва унинг оқибатлари ҳақида маъруза қилишди.

Шунингдек, шу каби тадбир 42-мактабда ҳам ўтказилди.

Ш.Сатторов, вилоят ИИБ ТЭҚКБ катта тезкор вакили, майор.