МЕҲРИМИЗ СИЗГА
Туман тиббий ижтимоий хизматлар шуъбаси ходимлари томонидан 111 нафар якка-ёлғизга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Улар хонадонига ҳар бир байрамда йўқловлар уюштирилади, заруриятга қараб, ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, ҳасса етказиб берилмоқда. Икки нафари ҳар ойда 343 минг сўмлик 19 турдаги озиқ-овқат ҳамда гигиена маҳсулотлари билан таъминланмоқда. Ижтимоий ходималардан Шарифа Бойчабоева, Мафтуна Мирзаева, Наима Отабоевалар якка-ёлғизларга намунали хизмат кўрсатишмоқда. Боғ МФЙда яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Иминжон Қирғизов хонадонида «Меҳримиз сизга!» деб номланган тадбир ташкилланди. Бу тадбирга Мавлуда Тожибоева, Анора Пўлатова, Башорат Имомалиева, Моҳия Пўлатова, Насиба Юнусовалар таклиф этилиб, уларга эҳтиром кўрсатилди, эсдалик совғалари топширилди.

