ТАДБИРКОРГА ТЎСИҚ ЙЎҚ

Президентимиз томонидан Ўзбекистон ҳукумати аҳоли орасида камбағалликни камайтириш йўлидаги ишларни такомиллашти-риши, 2021 йил март ойидан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол меъёри эълон қилиниши, вақтинча ишсизлик нафақаси 3 баробар оширилиши айтилди. Мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошиб кетишига йўл қўймаслик, бу масала доимий назоратда бўлиши, Ўзбекистон ҳукумати 2021 йилда иқтисод ўсишини камида 5 фоизга етказиш, бюджет дефицитини 5,4 фоиздан ошишига йўл қўймаслик, инфляциянинг 10 фоиздан ошмаслигини таъминлашни мақсад қилиб қўйиш белгиланди. Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар 2021 йил якунигача узайтирилади. Ерлар сотувга чиқарилади. Келгуси йилда барча тадбиркорлар учун бир хил бўлган ягона тадбиркорлик кодекси тузилади. «Шунингдек, тадбиркорларни текширишга киритилган мораторийни яна бир йилга узайтирамиз», -деди Президент.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» шиори остида, туман давлат солиқ инспекцияси тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан 2021 йил январь ҳамда февраль ойларида туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган 123 та тадбиркорлик субъектининг фаолият юритишида тўсқинлик қилаётган муаммолари ўрганиб чиқилиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунга асосан туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятларида тўсқинлик қилаётган муаммолар бўлса, туман давлат солиқ инспекциясининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлимига мурожаат этишингизни билдириб ўтамиз.

Нодирбек УЗАҚОВ, туман давлат солиқ инспекцияси тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.