САНОАТ ЗОНАСИДА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Ёркатай кичик саноат зонасига тамал тоши қўйилиб, дастлабки қурилиш ишлари бошланди. Туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов бу ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. 4,7 гектар майдонни эгаллайдиган мазкур саноат зонасида 38 та лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳалар асосан тикувчилик ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиб, мингга яқин иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Тадбиркорлар билан мулоқот давомида қурилиш ишларини тезлаштириш бўйича вазифалар белгиланди, мутасадди раҳбарларга  муаммоларни ўрнида ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.