ФАХРЛИ ЎРИНЛАРДА

13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида кўплаб истеъдодли ўқувчилар билим олади. Яқинда Муҳиддин қори Ёқубов номидаги республика танловида мазкур мактаб ўқувчилари ҳам муваффақиятли қатнашдилар.

Танловда истеъдодларини намойиш эта олган  най синфи ўқувчиси Самандар Шариббоев иккинчи даражали диплом, анъанавий дутор чолғучилиги синфи ўқувчиси Умида Аҳмаджонова олий ўринни эгаллади. Бу ютуқда уларнинг устозлари Абдурасул Муллабоев, Замира Умароваларнинг ҳиссаси катта. Устозларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг фахрий ёрлиқлари топширилди.